Мулоқот натижасига кўра, келгуси хафта Халқаро Электротехника Комиссияси (IEC) ташкилотининг IECEE-IECRE мувофиқликни баҳолаш тизими бўйича ижрочи котиби Вольфрам Зейтц ва Аристея Кириакати билан учрашув ўтказишга келишилди.

Тадбирда IECEE мувофиқликни баҳолаш тизимининг савдодаги техник тўсиқларни бартараф этиш учун синов лаборатория ва сертификатлаштириш идораларини аккредитациядан ўтказишдаги талаблар муҳокама қилинади. 

Маълумот учун, бугунги кунда IECEE мувофиқликни баҳолаш тизимига 52 та мамлакат аъзо, 550 та аккредитланган синов лабораторияси фаолият кўрсатади, синов натижалари ўзаро тан олинади.