Мамлакатимизнинг Лондондаги элчихонаси кўмагида Ўзбекистон техник жиҳатдан тартибга солиш агентлиги ва Буюк Британиянинг “Sustainable Leather Foundation” ташкилоти ўртасида онлайн-мулоқот бўлиб ўтди.

Унда икки томонлама ҳамкорлик масалалари муҳокама қилинди. “Sustainable Leather Foundation” ташкилоти ижрочи директори Дебора Тейлор чарм-пойабзал соҳаси халқ истеъмоли маҳсулотлари ишлаб чиқаришда катта ўринга эга эканлиги ва сўнгги йилларда Ўзбекистондаги технологик янгиланишлар ва маҳаллийлаштириш натижасида мазкур тармоқ сезиларли ривожланганлигини қайд этди.

 Учрашувда чарм-пойабзал маҳсулотлари соҳасида стандартлаштириш ва мувофиқликни баҳолаш бўйича ҳамкорликни амалга ошириш, Буюк Британия ва Европа бозорларида чарм-пойабзал маҳсулотларига қўйилган талаблар бўйича соҳа мутахассислари ва маҳаллий чарм-пойабзал маҳсулотларини ишлаб чиқарувчилар учун трейнинг-семинарлар ташкил этишга келишиб олинди.