Ўзбекистон техник жиҳатдан тартибга солиш агенлиги “УзТест” ДМ Самарқанд филиали ходимлари Тойлоқ туманида жойлашган “Сам пласт wатер”  корхонасида бўлиб,  ишлаб чиқариш жараёнлари билан яқиндан танишдилар. 

 Ҳозирда корхона томонидан ишлаб чиқарилаётган маҳсулотларнинг мувофиқлигини баҳолаш бўйича ишлар олиб борилмоқда. Шунингдек, корхона вакиллар билан келгусида ишлаб чиқарилаётган маҳсулот сифатини ошириш юзасидан ҳамкорликда ишлашга келишиб олинди.

Суҳбатлар давомида мутахассислар Ўзбекистон Республикасининг “Стандартлаштириш тўғрисида”ги Қонуни бўйича тушунчалар бериб ўтишди.