Ўзбекистон техник жиҳатдан тартибга солиш агенлиги “УзТест” DM Самарқанд филиали масъуллари томонидан олиб борилаётган саноат корхоналари билан тизимли тарзда ҳамкорликда ишлаш доирасида маиший техникалар ишлаб чиқарувчи “Turbo hygienic” хорижий корхонасида бўлишди.
Хусусан, масъуллар корхона томонидан ишлаб чиқарилаётган санитар гигиеник маҳсулотлар кўздан кечирилиб, маҳсулотларни давлат тилида ёрлиқланиши, корхонада халқаро стандартларни жорий этишнинг экспортдаги ижобий таъсири ва бошқа йўналишларда батафсил маълумотлар берилди.
Шунингдек, корхона вакилларини қизиқтирган соҳага доир қонунчилик бўйича кенг тушунчалар берилди.