Бугунги кунда талабаларнинг олаётган назарий билимларини амалиётда синаб кўрган ҳолда тажрибаларини ошириш, бўлажак мутахассисларнинг билим кўникмаларини шакллантириш муҳим аҳамият касб этмоқда. Бу каби имкониятнинг яратилиши малакали кадрларнинг соҳага кириб келишига асосий пойдевор бўлиб хизмат қилади. Бу борада агентликнинг “УзТест” давлат муассасаси Навоий филиали олий таълим муассасалари билан соҳа йўналишлари бўйича тизимли ишларни йўлга қўйган.

Навоий давлат институти “Машинасозлик технологияси” кафедрасининг метрология, сертификатлаштириш ва сифат менеджмент тизими йўналиши мутахассислиги талабалари Навоий ҳудудий филиал синов лабораториялари мажмуасида амалиёт ўтадилар. Ушбу жараёнда талабалар синов лабораторияси фаолияти билан яқиндан танишиш имкониятига эга бўлишди. Мутахассислар томонидан талабаларга маҳсулотларнинг синовларини амалга ошириш ва хавфсизлик қоидаларига риоя этиш бўйича дастлабки кўникмалар берилди.