“Ўзстандарт” агентлигининг Наврўз байрами табриги

“Ўзстандарт” агентлиги раҳбарияти ва жамоаси номидан тизимидаги барча ҳамкасбларни қадимий айём, гўзаллик ва янгиланиш байрами – Наврўзи олам билан самимий муборакбод этамиз.

Наврўз байрами халқимиз учун миллий ифтихор, ўзликни англаш ва ҳамжиҳатлик рамзи ҳисобланади.

Агентлик ходимлари томонидан ички бозорларимизни сифатсиз маҳсулотлардан ҳимоя қилишга, маҳсулот ва хизматларни халқаро стандарт талаблари даражасига олиб чиқишда соҳа ходимларининг алоҳида хизматлари бор.

Шу билан бир қаторда, барчамиз бир бўлиб, ҳамжиҳатликда бунданда  кўтаринки кайфият билан, белгиланган режаларимизни бажариб халқимиз,  давлатимиз, ва  ҳукуматимиз олдида вазифаларни ёруғ юз билан бажариш насиб этаверсин.

Баҳорнинг шукуҳли дамларида, Наврўз байрами арафасида Сизга, оила аъзоларингизга тинчлик-хотиржамлик тилаймиз.

Фурсатдан фойдаланиб Сиз азизларни яна бир бор байрамингиз билан табриклайман. Оилангиз, фарзандларингиз ва яқинларингиз бахтига соғ-саломат бўлиб юринглар.

“Ўзстандарт” агентлиги жамоаси.