Ҳар бир соҳанинг ривожланиши, маълум бир ютуқларга эришишнинг бош омили бу эътибордир.

Мамлакатимизда муҳтарам Президентимиз томонидан бошқа соҳалар қатори “Ўзстандарт” агентлиги фаолиятига берилаётган эътибор ва ғамхўрлик  соҳада меҳнат қилаётган ҳар бир  раҳбардан тортиб, оддий ходимгача катта имкониятлар  яратиши  билан  бирга  ўз  ишига  масуълият  ҳам  юклайди.

Айниқса, жорий йилнинг 28 апрелдаги “Ўзбекистон Стандартлаштириш, метрология ва сертификатлаштириш агентлиги фаолиятини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида” ги Ўзбекистон  Республикаси Президентининг  Қарори  соҳа  ривожида  тарихий  даврни  бошлаб  берди.

Эндиликда “Ўзстандарт” агентлиги ўз фаолиятини жаҳон стандартлари асосида ташкил этиш имкониятига эга бўлди. Муҳими келгусида агентлик  жаҳондаги нуфузли метрологик ташкилотлар билан тенг ҳуқуқда ҳамкорлик истиқболлари  кенгаядиган  бўлди.

Аввал  хабар  берганимиздек  жорий  йилнинг 30май-5июн кунлари “Ўзстандарт” агентлиги Бош директори А. Хаитов раҳбарлигида бир гуруҳ ходимлар Озарбайжон Республикасининг Баку шаҳрида давлатлараро Стандартлаштириш, метрология ва сертификатлаштириш бўйича кенгашнинг 51 йиғилишида иштирок этдилар.

Ўзаъро ҳурмат ва дўстлик, ҳамкорлик руҳида ўтган йиғилишда соҳанинг келгусидаги  истиқболлари  ҳақида  бир  қанча  келишувларга  эришилди.

Мазкур халқаро анжуманда янграган қувончли хушхабарлардан бири бу- 2017-2018 йилларда нуфузли кенгашга “Ўзстандарт” агентлиги Бош директори  А. Хаитовнинг раис этиб сайлангани бўлди.

Дунёда катта-кичик юртлар ва мамлакатлар кўп. Аммо уларнинг барчасида ҳам давлатчилик тўла қарор топган деб айта олмаймиз. Энг асосийси уларнинг  ҳаммаси  ҳам  жаҳон  ҳамжамиятида  ўз  ўрнига  эга  эмас.

Жонажон Ўзбекистонимиз ва у танлаган  йўл энг тўғри ва энг мақбул йўл эканлиги нафақат ўзимизда, балки дунёнинг нуфузли минбарлари орқали эътироф  қилинмоқда.

Дунё тан олган сиёсатимиз, иқтисодий ислоҳотларимиз ва аҳоли фаровонлиги  йўлидаги  кучли  ижтимоий  сиёсатимиз натижаси ҳар соҳада ўз мевасини бермоқда.

“Ўзстандарт” агентлигининг барча  жамоаси 2017-2018 йилларда МГС Кенгашига Бош директоримиз Актам Хаитовнинг раис этиб сайлангани ҳақидаги  янгиликни  жуда  катта  хурсанчилик  билан  кутиб  олдилар.

Улуғ байрамлар арафасида,  муборак  кунларда  барчани мазкур янгилик кўнглини тоғдек кўтарди. Соҳада қисқа вақт ичида тинимсиз меҳнат ва фидоийлик эвазига қўлга киритилган мувоффақиятларнинг меваси сифатида қабул  қилинди.

“Ўзстандарт” агентлиги  мазкур янгиликни хуш кайфият билан  кутиб олиш баробарида, келгуси йилда юртимизда ўтказилиши кутилаётган нуфузли анжуманга  пухта  ҳозирлик  кўриш  чоралари  ҳам  кўрилмоқда.

Асосий мақсад, юртимизга ташриф буюраётган азиз меҳмонларга мамлакатимизнинг диққатга сазовро жойларини кўрсатиш, тизимдаги замонавий лабараториялар билан таништириш ва энг асосийси уларда меҳнаткаш халқимиз  ҳақидаги тасаввурларини янада кенгайтиришга қаратилган.

Яна бир бор Бош директоримизни масуълиятли вазифалари билан табриклаймиз.