Маҳсулотни экспорт қилишга кўмаклашиш давр талаби

Ўзбекистон  Республикаси   Президенти Ш.М.Мирзиёевнинг 2017 йил 28 апрелдаги  “Ўзбекистон  стандартлаштириш, метрология ва сертификатлаш-тириш агентлиги фаолиятини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-2935-сон қарорига асосан техник жиҳатдан тартибга солиш, стандартлаштириш, ўлчовларнинг ягоналигини таъминлаш ва сертификатлаш тизимида бир қатор ўзгаришлар амалга оширилди.

Эътиборли томони шундаки, экспорт қилувчи корхоналарга маҳсулотларни сертификатлаштириш масалаларида қулай шароитларни яратиш, миллий сертификатлар ва мувофиқликни баҳолаш ишларининг натижалари асосий экспорт бозорларида тан олинишига йўналтирилган халқаро ташкилотлар билан ҳамкорликни фаоллаштиришга имконият яратди.

Ушбу қарорларга мувофиқ бугунги кунда Бюро “Ўзстандарт” агентлиги таркибидан “Республика синов ва сертификатлаштириш маркази” давлат корхонаси тизимига ўтказилди.

Бюронинг асосий вазифалари этиб қуйидагилар этиб  белгиланди:

экспортга йўналтирилган маҳсулотларни ишлаб чиқарувчи ташкилотларга техник жиҳатдан тартибга солиш, стандартлаштириш, ўлчовларнинг бирлигини таъминлаш, аккредитациялаш, сертификатлаш, ёрлиқлаш, ўраш ва бошқа параметрлар бўйича халқаро ва мамлакатлараро талаблар юзасидан бепул консультация хизматлари кўрсатиш;

ишлаб чиқарувчи ташкилотлар томонидан экспортга йўналтирилган маҳсулотлар ишлаб чиқаришда стандартлар бўйича халқаро ва мамлакатлараро талабларни жорий этиш ва улар даражасига эришиш бўйича таклифлар ишлаб чиқиш;

ишлаб чиқарилаётган маҳсулотларни хорижий бозорларга киритиш бўйича зарур маълумотларни олиш учун ишлаб чиқарувчи ташкилотларга ахборот-консультация ёрдами кўрсатиш;

техник жиҳатдан тартибга солиш, стандартлаштириш, ўлчовларнинг бирлигини таъминлаш, аккредитациялаш, сертификатлаш, ёрлиқлаш, ўраш ва бошқа параметрлар бўйича халқаро ва мамлакатлараро талабларни таҳлил қилади ва ўрганади;

техник жиҳатдан тартибга солиш, стандартлаштириш, ўлчовларнинг бирлигини таъминлаш, аккредитациялаш, сертификатлаш, ёрлиқлаш, ўраш ва бошқа параметрлар бўйича ягона маълумотлар базасини шакллантиради ва доимий янгилаб боради;

Бюро фаолитятини қайта кўриб чиқиш ўзига хос муҳим афзалликларига эга. Булар:

Биринчидан, экспортёр кохоналарга божхона терминалларида тўғридан–тўғри экспорт жараёнларини кузатиш;

Иккинчидан, маҳсулотларни сертификатлаштириш жараёнларида бевосита қатнашиш;

Учинчидан, экспорт қилинаётган маҳсулотларнинг меъёрий ҳужжатлар талабларига мувофиқлигини аниқлаш мақсадида ўтказиладиган лаборатория таҳлилларида, текширувларида бевосита иштирок этиш;

Тўртинчидан, ҳудудий синов ва сертификатлаштириш марказларида тадбиркорлик субъектлари билан бевосита мулоқотда бўлиши натижасида, кўрсатилаётган соҳага оид бепул консультациялар бериш имконияти янада кенгаяди;

Бешинчидан, халқаро ИСО стандартлари асосида сифат менежменти тизимларини жорий этишда корхоналарда тарғибот ва ташвиқот ишларини амалга ошириш янада кенгаяди;

Олтинчидан, ҳудудий синов ва сертификатлаштириш марказларида экспортёр корхоналар учун “Экспортга кўмаклашиш бурчаги”ни ташкил қилиш имконияти яратилади;

Еттинчидан, ҳудудлардаги мавжуд экспортёр корхоналарнинг ҳар бирига ҳудудий синов ва сертификатлаштириш марказлари мутахассисларини масъул қилиб белгилаш имконияти яратилади.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг ПҚ-2935 ҳамда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 348-сон Қарорларига мувофиқ Бюро ўз олдига қуйидагиларни асосий вазифа сифатида белгилаб олди:

- Республикадаги мавжуд ва янгидан ташкил этилувчи “Эркин иқтисодий индустриал ҳудуд”ларда фаолият юритаётган ва юритиши кўзда тутилган ишлаб чиқарувчи ва экспортер корхоналар билан ҳамкорликни йўлга қўйиш;

- Республикамизнинг 66 та мева-сабзавотчиликка ихтисослаштирилган туманларида Бюронинг фаолиятини ёритиш ва тарқатма материаллар билан таъминлашни йўлга қўйиш;

- “Ўзстандарт” агентлиги “Республика синов ва сертификатлаштириш маркази” давлат корхонаси ва Савдо саноат палатасининг ҳудудий бўлимлари билан ҳамкорликда, жойларда ҳар бир экспортёр корхонанинг паспортларини шакллантириш;

- Савдо саноат палатаси, “Ўзтадбиркорэкспорт” компанияси, “Кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик субъектларининг экспортини қўллаб-қувватлаш” Жамғармаси ҳамда “Ўзстандарт” агентлиги ҳудудий бўлинмаларининг вилоят хокимлик қошидаги эксперт ишчи гуруҳи билан ҳамкорликни йўлга қўйиш.

Республикамизнинг барча тармоқлари каби техник жиҳатдан тартибга солиш, стандартлаштириш, ўлчовларнинг ягоналигини таъминлаш ва сертификатлаш соҳасида ҳам тадбиркорлик субъектларини, айниқса, экспортёр корхоналарга имтиёзлар яртилган. Бунга яққол мисол сифатида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2011 йил 28 апрелдаги 122–сонли «Сертификатлаштириш тартиботларини ва сифат менежменти тизимларини жорий этишни такомиллаштиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги қарорига мувофиқ экспортга етказиб бериш учун ишлаб чиқилган маҳсулотларни мажбурий равишда сертификатлаш бекор қилинганлигини кўрсатиб ўтиш мумкин.

Ҳурматли тадбиркор ва ишбилармонлар! Сиз экспорт қилиш жараёнида техник жиҳатдан тартибга солиш, стандартлаштириш, ўлчовларнинг ягоналигини таъминлаш ва сертификатлаш юзасидан қизиқтираётган саволлар ва фаолиятингиз давомида тизимда қизиқтираётган савол ёки дуч келаётган муаммоларнинг ечимини топишда “Ўзстандарт” агентлиги “Республика синов ва сертификатлаштириш маркази” давлат корхонаси Маҳсулотни экспорт қилишга кўмаклашиш Бюроси ва унинг ҳудудий бўлинмаларига мурожаат этишингиз мумкин.

Мурожаат учун манзил:

Тошкент шаҳар, Олмазор тумани, Фаробий кўчаси 333-а уй.

Алоқа телефонлари 0 371 202 00 11 (ички: 1009, 1034).