“Ахборот маълумот маркази” ДК директори А. Даминовнинг таъкидлашича, жорий йилнинг 1-ярим йиллигида ходимлар билан аниқ ишлаб чиқилиб тасдиқланган режага асосан кутилган натижаларнинг самараси ижобий эканлиги маълум бўлган.

-Энг асосийси  ҳар бир ходим билан олиб борилган суҳбатлар ва уларнинг ўз ишларига бўлган муносабатларини тубдан ўзгартирганимиз ўзининг ижобий самарасини бермоқда дейди А. Даминов.

Келинг марказ фаолиятидаги айрим ижобий қадамларга эътибор қаратсак.

Меъёрий ҳужжатларни ишлаб чиқишда ва таржима қилишда амалий ёрдам кўрсатиш ва маҳсулотларни каталоглаштириш бўлими томонидан 2017 йилнинг I-чорагида тадбиркорлик субъектлари, ташкилотлар, корхоналар томонидан келган буюртмаларга асосан, маҳсулотларни каталоглаштириш, хамда меъёрий ҳужжатлар лойиҳаларини ишлаб чиқишда, камчиликларини тузатишда амалий ёрдам бериш ва давлат тилига таржима қилиш ишлари бажарилиб келинмоқда.

 Шу давр ичида 55 та корхонага 61 та махсулотга меъёрий ҳужжатларни ишлаб чиқишда амалий ёрдам кўрсатилди. Жумладан, 10 та маҳсулотга меъёрий ҳужжат лойиҳасининг камчиликларини тузатишда амалий ёрдам кўрсатилди. Шунингдек, бўлим ходимлари томонидан 41 та меъёрий ҳужжатлар давлат тилига таржима қилинди.

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамисанинг 2010 йил 21 июлдаги 154-сонли “Тайёр маҳсулотлар, бутловчи қисм ва материалларни саноат кооперацияси асосида ишлаб чиқаришда, маҳаллийлаштириш дастурини реализация қилиш ва шакллантириш механизмини такомиллаштириш бўйича қўшимча чора тадбирлар тўғрисида” фармойишини бажариш мақсадида, бўлим томонидан “Ўзстандарт” агентлигига 52 корхона учун ҳужжатлар тўплами хулоса бериш учун тақдим этилди.

Республика бўйича 2017 йилнинг I-чорагида жами 396 та маҳсулот каталог варағи рўйхатга олинди ва маҳсулотларни каталоглаштириш бўйича махсус компьютер дастури базасига киритилди.

251 та ташкилотларга маҳсулотларни каталог варақларини тўлдиришда амалий ёрдам кўрсатилди.

Янги рўйхатга олинган маҳсулотларни каталог варақлар ҳисобига «Ахборот маълумот маркази» Давлат корхонасига келиб тушган махсулотлар каталог варақлари асосида бугунги кунда барча йўналишлар бўйича корхоналар ва маҳсулотларга тегишли ахборотлар тўпламини олиш бўйича хизматлар кўрсатилди.

Ҳисобот даврида бўлим томонидан жами 180,5 млн сўмлик шартномалар тузилиб, бажарилган ишлар ҳажми 168,2 млн сўмни ташкил этади.

Ҳисобот даврида бўлим томонидан жами 180,5 млн.сўмлик шартномалар тузилиб, бажарилган ишлар ҳажми 168,2 млн. сўмни 2016 йил 3 ойига (январ, феврал, март) нисбатан (128,4 млн. сўм) 131,0 % га ортиқни ташкил қилди.

Манба: Ахборот ҳизмати