«ЎЗСТАНДАРТ» агентлиги

Ўзбекистон стандартлаштириш, метрология
ва сертификатлаштириш агентлиги
ФУҚАРОЛАРНИНГ  МУРОЖАТЛАРИ

Fuqarolarning murojaati



Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 12 декабрдаги “Техник жиҳатдан тартибга солиш, стандартлаштириш, сертификатлаштириш ва метрология тизимларини янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-4059-сон қарори ижросини таъминлаш юзасидан қуйидаги ишлар бажарилди.  (2019 йил)

I. Қарор ижросини таъминлаш мақсадида ҳозирги кунга қадар:

– 1 214 та (йил якуни қадар жами 2 660 та) янги стандартлар қабул қилиниб, улардан 1 173 таси ҳалқаро стандарт, меъёр ва қоидалар билан уйғунлашган, 247 таси янги турдаги маҳсулотларни (озиқ-овқат, электротехника, қурилиш материаллари, кимё технологияси, нефт маҳсулотлари, темир йўл техникаси ва бошқа соҳаларда) ишлаб чиқариш стандартларини ташкил этади;

– тадбиркорларга қулайлик яратиш мақсадида бозор иқтисодиёти механизмларига салбий таъсир кўрсатадиган ва маънан эскирган
30 та стандарт амалиётдан чиқарилиб, 132 таси қайта кўриб чиқилди;

– маҳаллий саноат корхоналарида Америка Қўшма Штатларининг Америка материаллар синовлари стандартлари ташкилоти (АSTM) 12 мингдан зиёд стандартларидан фойдаланишга имконият яратилди;

– Республида фаолият юритаётган 1516 та корхоналарда  профилактика ишлари ўтказилиб, 337 та корхоналар стандартлар билан бепул таъминланди, 28 та корхонада халқаро стандартлар жорий этилди. 264 та қиёслашдан ўтмаган ўлчаш воситалари қиёсланди.

– 836 та корхонада халқаро ISO стандартларига мувофиқ сифатни бошқариш тизимлари жорий этилиб, бундай корхоналар сони 9 497 тага етказилди;

(ИСО 9001 сифат менежменти тизими бўйича – 9047 та, ИСО 14001 экологик менежмент тизими бўйича – 94 та, OHSAS 18001 соғлиқ ва саноат хавфсизлиги менежменти тизими бўйича – 115 та, ИСO 22000 озиқ-овқат хавфсизлиги менежменти тизими бўйича – 231 та, ИСO 50001 энергия менежменти тизими – 66 та,
ISO/ТС 16949 автомобиль саноатидаги сифат менежменти тизими бўйича – 43 та, GMP яхши ишлаб чиқариш амалиёти бўйича – 22 та);

– маҳсулот сифатини баҳолашнинг замонавий синов усуллари (экспресс методлар)ни ўз ичига олувчи хорижий мамлакатларнинг
967 та стандарти жорий қилинди, буни натижасида маҳсулотларнинг синов базасини янгилаш учун 7,2 млрд сўмлик 111 дона замонавий синов ускуналари ҳудудий лабораторияларда ишга туширилиб, 300 дан зиёд синов услублари (69 таси халқаро) жорий этилди ҳамда истеъмол бозорига сифатсиз бўлган 52 турдаги жами 1 млрд 905 млн сўмлик маҳсулот кириб келишининг олди олинди;

– янги техник регламентлар амалиётга киритилиб, гўшт ва гўшт маҳсулотлари сифати ва хавфсизлигини халқаро меъёр ва талабларга мувофиқ назорат қилиш тизими жорий қилинди;

– Аккредитация марказининг халқаро ILAC/IAF ташкилотлари аъзолигига кириши доирасида Германия ва Туркия давлатларининг халқаро экспертлари жалб қилинди ва маҳаллий экспертлар малакасини ошириш мақсадида Туркия аккредитация идораси (ТуркАК) билан ҳамда Словакия аккредитация идораси (SNAS) билан 3 тадан қўшма баҳолаш аудитлари ташкил этилди;

– миллий эталон базасини ривожлантириш мақсадида 463,5 минг долларлик 3 дона абсолют босим, ортиқча босим, намунавий куч бирлиги эталонлари харид қилиниб, ишга туширилди, йил якунига қадар яна 270 минг долларлик 2 та температура ва узунлик эталонлари харид қилинади. Эталонларнинг умумий сони 13 тага ҳамда тасдиқланган дастурга мувофиқ 2023 йилгача уларнинг умумий сони 33 тага етказилади.

Жорий йилда эталонларни харид қилиниши натижасида 456 дона намунавий ва 4 900 дона ишчи ўлчаш воситаларининг метрологик назорати таъминланиб, хорижий метрология институтларига олиб чиқиш билан боғлиқ йилига 200 минг доллардан ортиқ харажатларни иқтисод қилишга эришилди;

– “Ўзстандарт” агентлиги тизимидаги ўлчаш лабораторияларини модернизация қилиш ва қайта жиҳозлаш мақсадида 4,8 млрд сўмлик 51 дона ускуна харид қилиниб, 53 та метрологик текширув услуби жорий қилинди;

Ушбу харид қилинган ускуналар тиббиёт соҳасида қўлланиладиган 1 050 дона, нефт-газ саноатида қўлланиладиган 1 020 дона ҳамда озиқ-овқат саноатида қўлланиладиган 250 дона ўлчаш воситалари устидан метрологик текширувни амалга оширишни ўзлаштириш имконини берди ва мазкур сохаларнинг четда ўтказиладиган метрологик текширувларга сарфланадиган 7,5 млн. доллар маблағлари иқтисод қилинди.

– Соғлиқни сақлаш вазирлиги билан биргаликда республикада амалда бўлган 207 та (жумладан 24 таси озиқ-овқат ва қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари учун) санитария-гигиена меъёрларини халқаро талаблар билан уйғунлаштириш ишлари олиб борилмоқда;

– қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини хорижий мамлакатларнинг ретейлер компаниялари томонидан мунтазам равишда харид қилиб бориш тизимини яратиш мақсадида 60 та фермер хўжалигида Глобал ГАП сифатни бошқариш тизими стандартларини жорий қилиш ишлари олиб борилмоқда, шундан хозирги кунда 4 та корхонага Глобал ГАП сертификати расмийлаштирилиб қуритилган мева, мева ва сабзавотлар ҳамда қовун маҳсулотларини Европа ва Мустақил давлатлар ҳамдўстлиги давлатларига экспорт қилинишига эришилди;

– жорий йилнинг охирига қадар янги 13 та техник регламент лойиҳалари ишлаб чиқилади ҳамда амалда бўлган озиқ-овқат маҳсулотларига оид
5 та умумий техник регламентлар хорижий мамлакатларда истеъмол бозорига маҳсулотларнинг кириб боришида ўрнатилган талаблардан келиб чиққан ҳолда қайта кўриб чиқилади;

(ҳозирги кунда 31 та умумий ва 9 та махсус техник регламент қабул қилинган)

– импортни оптималлаштириш ва истеъмол бозорини сифатсиз импорт маҳсулотларидан ҳимоя қилиш мақсадида саноат тармоқлари билан биргаликда мажбурий равишда сертификатлаштириладиган импорт маҳсулотларининг рўйхати тайёрланмоқда;

(мажбурий сертификатлаштириладиган импорт қилинадиган енгил саноат маҳсулотларининг рўйхати ҳозирги кунда тегишли вазирлик ва идоралар билан келишилмоқда)

– ишлаб чиқарилган маҳаллий маҳсулотларга берилган миллий сертификатлар ва синов натижалари чет эл бозорларида тан олинишини таъминлаш мақсадида Афғонистон, Бирлашган Араб Амирлиги, Индонезия, Покистон, Ҳиндистон давлатлари билан музокаралар олиб борилмоқда.