“Ўзстандарт” агентлиги ва унинг тизимидаги ташкилотлар томонидан 2015 йил 1-ярим йиллик якунлари бўйича амалга оширилган ишлар тўрисидаги
МАъЛУМОТНОМА
2015 йил 1-ярим йилликда республиканинг ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш якунлари ва 2015 йилги иқтисодий дастурнинг энг муҳим устивор вазифалари амалга оширилишини баҳолаш тўгърисидаги Вазирлар Маҳкамаси йигъилишида қуйидагилар қайд этилди.
Республикада ялпи ички маҳсулотнинг ўсиши 8,1 фоизни, саноат маҳсулотлари ишлаб чиқариш ҳажми - 8,1 фоизни, шу жумладан, истеъмол товарлари ишлаб чиқариш ҳажмлари-13,5 фоизни, қишлоқ ҳўжалиги маҳсулотлари этиштириш ҳажми - 6,5 фоизни, қурилиш ишлари ҳажми - 18,0 фоизни, чакана товар айланмаси ҳажми - 14,8 фоизни, хизматлар кўрсатиш ҳажмлари 10,4 фоизни ташкил қилди. Давлат бюджети ялпи ички маҳсулотга нисбатан 0,2 фоиз миқдорида профитсит билан ижро этилди. Инфляция даражаси прогноз кўрсаткичларидан ошмади.
Инвестиция иқлимини янада такомиллаштириш ҳамда иқтисодиёт тармоқлари ва соҳаларини модернизациялаш ва технологик жиҳатдан янгилаш бўйича инвестиция лойиҳаларини амалга оширишни жадаллаштириш юзасидан кўрилган чора-тадбирлар натижасида ўзлаштирилган инвестициялар ҳажмининг 9,8 фоизга, шу жумладан тўгъридан-тўгъри ҳорижий инвестицияларнинг 10,9 фоизга ўсишига кўмаклашди.
Шунингдек, экспорт қилувчи корхоналарни рагъбатлантириш ва маҳсулотларни ташқи бозорларга чиқаришда ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш бўйича тизимли чора-тадбирларнинг амалга оширилиши натижасида йил бошидан буён экспорт фаолиятига
490 та янги корхоналар жалб этилди, 168 та янги маҳсулот турларини экспорт қилиш ўзлаштирилди.
Ишбилармонлик муҳитини яхшилаш, хусусий мулк ва тадбиркорликни ривожлантиришни рагъбатлантириш бўйича амалга оширилган узлуксиз ишлар туфайли жорий йилнинг 1-ярим йилликда 15,2 мингта янги кичик бизнес субъектлари ташкил этилди. Кичик бизнес маҳсулотларини ишлаб чиқариш ҳажмлари 31,4 фоизга кўпайди.
Шунингдек, янги иш ўринлари ташкил этиш ва аҳоли бандлигини ошириш дастурининг фаол амалга оширилиши туфайли жорий йил 1 – ярим йилликда 41,8 мингта янги иш ўринлари ташкил этилди, уларнинг 274,9 мингдан кўпрогъи ёки
62,2 фоизи қишлоқ жойларда яратилди.
аналит-табл-06-2015"Ўзстандарт" агентлиги тизими корхоналарининг ўсиш суръати ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 130,8 фоизни, жумладан синов ва сертификатлаштириш марказлари бўйича 132,1 фоизни, Метрология хизматлари кўрсатиш маркази бўйича 139,1 фоизни, Ахборот-маълумот маркази бўйича 111,7 фоизни, Стандартлаштириш, метрология ва сертификатлаштириш илмий-тадқиқот институти бўйича 115 фоизни, Штрихли кодлаш маркази бўйича 105,1 фоизни, Миллий эталонлар маркази бўйича 116,4 фоизни ҳамда Стандартлаштириш ва метрология бошқармалари бўйича 107 фоизни ташкил этди.
“Ўзстандарт” агентлигининг 1-ярим йил якунлари бўйича агентлик тизими корхоналарида ўртача иш ҳақи миқдори ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 132,4 фоизга ўсишга эришилди.
Жорий йил И-ярим йиллик давомида 1121 та норматив ҳужжатлар ва уларга киритилган ўзгартиришлар давлат рўйхатига олинди, ҳамда норматив ҳужжатлар давлат фонди, 879 та ГОСТ Р, 1051 та ГОСТ ва 231 ИСО жами 2161 та янги норматив ҳужжатлар билан тўлдирилди. Шунингдек, Назорат қилувчи органлар фаолиятини мувофиқлаштирувчи Республика Кенгаши томонидан тасдиқланган режага мувофиқ, 54 та ҳўжалик юритувчи субъектларида давлат назорати ўтказилди.
Ўтказилган давлат назоратида 149 турдаги маҳсулотлар ҳамда 14966 та ўлчов воситалари текширилди. Текширилган ўлчов воситаларидан 132 (5,6%) донаси яроқсизлиги аниқланган. Шунингдек, 69 та шахс маъмурий жавобгарликка тортилиб, уларга нисбатан қўлланилган жарималар миқдори 13497,6 минг сўмни ташкил этди.
Агентлиги тизимидаги Ҳудудий ССМлар томонидан И-ярим йилликда 26 834 та мувофиқлик сертификатлари расмийлаштирилган бўлиб, шу жумладан 1319 та сертификат ҳорижий мамлакатлар сертификатларини тан олиш йўли билан, 354 та сертификат декларациялаш йўли билан расмийлаштирилди.
Сифатни бошқариш тизимларини (СБТ) жорий этишни мувофиқлаштириш бўйича Махсус ишчи гуруҳ йигъилишининг 2014 йил 24 декабрдаги 69-сон баёни асосида ишлаб чиқилган ва Бош вазир ўринбосари томонидан тасдиқланган тармоқ жадвалига 2240 та корхона киритилган бўлса, шундан 748 та (33,4%) корхонада СБТ 2015 йилда жорий этилиши белгиланган. 2015 йил И-ярим йиллик ҳолатига 748 та (100%) корхона билан СБТни жорий этиш бўйича шартномалар имзоланди, шу жумладан 283 та (37,8%) корхонада сифат тизими жорий этилиб, сертификатлаштирилди.
Амалга оширилган ишлар натижасида, СБТ сертификатлаштирган корхоналар Давлат реэстрига 1706 та корхона киритилиб, уларга 1788 та менежмент тизимлари мувофиқлик сертификатлари расмийлаштирилди.
Сертификатлаштириш идоралари ва синов лабораториялари, сифат тизимларини сертификатлаштириш идоралари ҳамда инспектсия идораларини аккредитация қилиш ва аккредитация доираларини кенгайтириш бўйича жами 138 та объектлардан мурожаатлар келиб тушди, шунингдек 17 та маҳсулот ва хизматларни сертификатлаштириш идоралари, 9 та инспектсия идораси, 4 та сифат менежменти тизимларини сертификатлаштириш идораси ва 108 та синов лабораторияларида инспектсия назоратлари ўтказилди.
Алкоголли маҳсулотлар сифати бўйича давлат инспектсияси томонидан 2015 йил И-ярим йилликда 6 та ҳўжалик фаолияти юритувчи субъектларда давлат назорати ўтказилди.
Метрология хизматлари кўрсатиш бўйича, 1 млн. 289 минг 365 дона ўлчов воситалари қиёсланган бўлиб, улардан 30422 донаси қўллашга яроқсиз деб топилди ва уларнинг қўлланилиши тўхтатилди.
Маҳсулотни экспорт қилишга кўмаклашиш Бюроси ва унинг вилоятлардаги вакиллари томонидан жорий йил И-ярим йиллик давомида жами 654 та (2014 йилнинг шу даврида 483 та корхона) корхоналарга мурожаатлар бўйича консултатив хизматлар кўрсатилди.