“Ўзстандарт” агентлиги ва унинг тизимидаги ташкилотлар томонидан
2015 йил 9 ой якунлари бўйича амалга оширилган ишлар тўрисидаги
МАъЛУМОТНОМА
"Ўзстандарт" агентлиги тизими корхоналари томонидан бажарилган ишлар хажми 38,8 млрд. сўмни ташкил этиб, ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 127,7 фоиз ўсишга эришилди. Жумладан синов ва сертификатлаштириш марказлари бўйича 127,6 фоизни, Метрология хизматлари кўрсатиш маркази бўйича 136 фоизни, Ахборот-маълумот маркази бўйича 109 фоизни, Стандартлаштириш, метрология ва сертификатлаштириш илмий-тадқиқот институти бўйича 118,1 фоизни, Штрихли кодлаш маркази бўйича 101,5 фоизни, Миллий эталонлар маркази бўйича 118,3 фоизни ҳамда Стандартлаштириш ва метрология бошқармалари бўйича 119,6 фоизни ташкил этди.
9 ой якунлари бўйича агентлик тизими корхоналарида ўртача иш ҳақи миқдори ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 128,3 фоиз ўсишга эришилди.
2015 йил 9 ой давомида 1509 та норматив ҳужжатлар ва уларга киритилган ўзгартиришлар давлат рўйхатига олинди, ҳамда норматив ҳужжатлар давлат фонди, 1001та ГОСТ Р, 1205 та ГОСТ ва 308 ИСО жами 2514 та янги норматив ҳужжатлар билан тўлдирилди. Шунингдек, Назорат қилувчи органлар фаолиятини мувофиқлаштирувчи Республика Кенгаши томонидан тасдиқланган режага мувофиқ, 91 та ҳўжалик юритувчи субъектларида давлат назорати ўтказилди.
Бугунги кунга қадар республика бўйича жами рўйхатга олинган маҳсулотларнинг каталог варақлари (МКВ)нинг сони 15600 тани ташкил этди.
Ўтказилган давлат назоратида 225 турдаги маҳсулотлар ҳамда 19187 та ўлчов воситалари текширилди. Текширилган ўлчов воситаларидан 1043 (5,4%) донаси яроқсиз деб топилган. Шунингдек, 105 та шахс маъмурий жавобгарликка тортилиб, уларга нисбатан қўлланилган жарималар миқдори 21 110,4 минг сўмни ташкил этди.
Жорий йилн 9 ойи давомида сертификатлаштириш Миллий тизимида жами 101 757 та мувофиқлик сертификати расмийлаштирилган бўлиб, шундан 41 143 таси ҳудудий ССМлар томонидан расмийлаштирилган, шу жумладан 1990 та сертификат ҳорижий мамлакатлар сертификатларини тан олиш йўли билан, 500 та сертификат декларациялаш йўли билан расмийлаштирилган.
Менежмент тизимларини жорий этишни мувофиқлаштириш бўйича Махсус ишчи гуруҳ йиғилишининг 2014 йил 24 декабрдаги 69-сон баёни асосида ишлаб чиқилган ва Бош вазир ўринбосари томонидан тасдиқланган тармоқ жадвалига 2240 та корхона киритилган бўлса, шундан 748 та (33,4%) корхонада сифатни бошқариш тизимлари 2015 йил давомида жорий этилиши белгиланган.
2015 йил 9 ой якуни бўйича 748 та (100%) корхона билан сифатни бошқариш тизимини жорий этиш бўйича шартномалар имзоланди, шу жумладан 564 та (75,4%) корхонада сифат тизими жорий этилиб, сертификатлаштирилди. Амалга оширилган ишлар натижасида, Давлат реестрига 1976 та сифатни бошқариш тизимини сертификатлаштирган корхоналар киритилиб, уларга 2065 та мувофиқлик сертификатлари расмийлаштирилди.
Жорий йилнинг 9 ой якуни бўйича сертификатлаштириш идоралари ва синов лабораториялари, сифат тизимларини сертификатлаштириш идоралари ҳамда инспекция идораларини аккредитация қилиш ва аккредитация доираларини кенгайтириш бўйича жами 228 та мурожаатлар келиб тушди, шундан 17 та маҳсулот ва хизматларни сертификатлаштириш идоралари, 46 та синов лабораториялари, 5 та сифат тизимларини сертификатлаштириш идораси ва 2 та инспекция идораси аккредитация қилинди.
Шу билан бирга 51 та мувофиқликни бахолаш идораларини аккредитация доиралари
кенгайтирилди.
Бундан ташқари, хисобот даврида 210 та мувофиқликни бахолаш идораларида инспекция назоратлари ўтказилди.
Алкоголли маҳсулотлар сифати бўйича давлат инспекцияси томонидан 2015 йил 9 ойида 9 та ҳўжалик фаолияти юритувчи субъектларда давлат назорати ўтказилди.
Метрология хизматлари кўрсатиш бўйича, 1 млн. 886 минг 203 дона ўлчов воситалари қиёсланган бўлиб, улардан 43 806 донаси қўллашга яроқсиз деб топилди ва уларнинг қўлланилиши тўхтатилди.
Маҳсулотни экспорт қилишга кўмаклашиш Бюроси ва унинг вилоятлардаги вакиллари томонидан жорий йил 9 ойи давомида жами 1 133 та корхоналарга мурожаатлар бўйича консультатив хизматлар кўрсатилди.
“Ўзстандарт” агентлиги марказий аппаратига 2015 йилнинг 9 ой мобайнида 52 та Ўзбекистон Республикаси Қонунлари, Ўзбекистон Республикаси Президенти фармон, қарор ва фармойишлари, Ҳукумат қарорлари, фармойишлари, 380 та Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг топшириқлари, Вазирлар Маҳкамасининг баён ва топшириқлари қабул қилинган.
Мазкур ҳужжатлар ижроси бўйича агентликнинг 71 та буйруқ ва назорат режалари ишлаб чиқилган бўлиб, қолганларини ижроси юзасидан тегишли амалий ишлар олиб борилмоқда.
Шунингдек, Ўзбекистон Республикасининг “Мувофиқликни баҳолаш тўғрисидаги” Қонуни ижросини таъминлаш мақсадида, жорий йилнинг 14 октябрида Вазирлар Маҳкамасининг “Мувофиқликни баҳолаш тўғрисидаги Қонуни амалга ошириш чоралари тўғрисида” 292-сонли қарори қабул қилинди. Ушбу қарорни ижроси юзасидан тасдиқланган назорат режаси ижро учун қабул қилинди.
Ҳисобот даврида агентликка жисмоний ва юридик шахслардан 147 та ёзма (ягона интерактив давлат хизматлари порталидан 119 та), 213 та оғзаки ва ишонч телефони орқали 28 та мурожаат келиб тушган.
Жорий йил 19 январдаги Ўзбекистон Республикаси Бош вазири ўринбосари томонидан тасдикланган “Ўзстандарт” агентлиги рахбариятининг 2015 йил 1 ярим йилликда жисмоний ва юридик шахсларни сайёр қабул жадвалига асосан 12 та вилоят ва Корақалпоғистон Республикасида жисмоний ва юридик шахсларни сайёр қабуллар ташкиллаштирилди.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2015 йил 24 апрелдаги “Акциядорлик жамиятларида замонавий корпоратив бошқарув услубларини жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПФ-4720-сон Фармонига асосан 500 дан ортиқ акциядорлик жамиятларида ўрганишлар ўтказилди, ҳамда 217 та корхонада сифат тизимларини жорий этиш белгиланди.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2015 йил 5 майдаги “2015-2019 йиллар учун иқтисодиёт ва ижтимоий тармоқ соҳаларида энергия ҳажмини қисқартириш, энергияни тежовчи технологияларни жорий этиш бўйича чора-тадбирлар дастури тўғрисида”ги ПҚ-2343-сон қарорига асосан 68 та корхонада 2015-2019 йилларда ISO 50001 стандартини жорий этиш бўйича тармоқ жадваллари ишлаб чиқилди.