Жорий йилнинг 18-20 апрель кунлари пойтахтимизда жойлашган «Радиссон» меҳмонхонасида Ўзбекистон техник жиҳатдан тартибга солиш агентлиги ва Германиянинг «ПТБ» Миллий метрология институти томонидан ташкил этилган «Ўзбекистондан тўқимачилик маҳсулотлари учун сифат инфратузилмасини такомиллаштириш» мазусидаги халқаро семинар ўз ишини бошлади.
Семинарни ўтказишдан мақсад, Европа бозори талабларига мувофиқ, Ўзбекистон тўқимачилик тармоғидаги маҳсулотлар сифати билан боғлиқ асосий муаммоларни аниқлаш ва сифат инфратузилмаси бўйича тақдим этилаётган хизматларни такомиллаштириш борасида салмоқли тавсиялар беришдан иборат.