«ЎЗСТАНДАРТ» агентлиги

Ўзбекистон стандартлаштириш, метрология
ва сертификатлаштириш агентлиги

ФУҚАРОЛАРНИНГ  МУРОЖАТЛАРИ

Fuqarolarning murojaati



“Ўзстандарт” агентлиги стандартлаштириш, метрология, сертификатлаштириш, халқаро стандартларни, шу жумладан сифатни бошқариш тизими бўйича халқаро стандартларни қўллаш асосида маҳсулотлар сифатини ва уларнинг рақобатбардошлилигини ошириш соҳасида ягона давлат сиёсатини амалга оширади.

“Ўзстандарт” агентлиги стандартлаштириш, метрология ва сертификатлаштириш бўйича миллий ташкилот сифатида халқаро ва минтақавий ташкилотларда Ўзбекистон Республикаси номидан иш кўради.

  • ISO- Стандартлаштириш бўйича халқаро ташкилот (тўла хуқуқлиаъзо)
  • OIML- Қонунчилик метрологияси халқаро ташкилоти (мухбираъзо)
  • МГС - Давлатлараро стандартлаштириш, метрология ва сертификатлаштириш кенгаши (тўла хуқуқли аъзо)
  • МАС- Стандартлаштириш бўйича минтақалараро уюшмаси (тўла хуқуқлиаъзо)
  • CООМEТ - Евро-Осиё миллий метрология институтлари ҳамкорлиги (тўла хуқуқлиаъзо)

“Ўзстандарт” агентлиги қуйидаги хорижий давлатларнинг стандартлаштириш, метрология ва сертификатлаштириш бўйича миллий ташкилотлари билан ҳамкорлик қилади:

МДҲ давлатлари, Миср Араб Республикаси, Эрон Ислом Республикаси, Литва Республикаси, Словакия Республикаси, Туркия, Цингапур Республикаси, Жанубий Корея, Юнонистон (Греция), Германия Федератив Республикаси, Чехия Республикаси, Буюк Британия, Венгрия, Виэтнам, Ҳиндистон Республикаси, Инданезия Республикаси, Испания Қироллиги, Хитой Халқ Республикаси, Латвия Республикаси, Полша Республикаси, Франтсия.

Идоралараро келишув (.pdf)(172 kb)

Давлатлараро келишув (.pdf)(134 kb)

Кўчириб олиш учун (.pdf)(33.2 kb)