“Ўзстандарт” агентлигининг 2018-йил 9-феврал кунги 4-сонли ўтказилган йигилиш баёни 10-банди ижросини бажариш мақсадида “Фарғона ССМ” ДК  директори М.М.Азимов раислиги остида ва корхона ходимлари иштирокида маънавият дарси ўтказилди.

Маънавият дарсида мехмон сифатида Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист, Ўзбек драма театри актрисаси Шоҳида Узоқова, Театр ва кино актёри Алишер Отабоев иштирок этишди.

Маънавият дарсига таклиф этилган таниқли санъаткорлар ўзининг ҳаёт йўллари, санъатга кириб келишларига сабаб бўлган воқеалари, санъат йўлидаги ўзига хос машаққатлари ва сафарлардаги қизиқ ходисалар ҳақида иштирокчиларга сўзлаб бердилар.

Актриса Шоҳида Узоқова, санъат йўлидаги изланишлари, вақтинчалик қийинчиликларга қарамасдан ўз мақсадига эришишдаги ғайрат-иштиёқ ва албатта ҳалққа ва санъатга бўлган фидоийлик – шубҳасиз ҳалқимизнинг ардоқи ва ҳурматига олиб келишини таъқидлади. Фильмларни суръатга олиш жараёнидаги қизиқарли воқеалар ҳақида сўзлаб берди.

Таниқли актёр Алишер Отабоев хам йиғилиш иштирокчиларига ҳалқнинг хизматида бўлишнинг ўзига хос машақатларига қарамай, шарафли ва масъулиятли томонлари хақида гапириб ўтди.

Маънавият дарси давомида таклиф этилганлар “Фарғона ССМ” ходимларига ҳалқимизнинг хизматида ўз касбига содиқлик ва касбдошларига ҳурмат ҳисси хеч қачон тарк этмаслигини  тилаб қолдилар.

“Фарғона ССМ” ДК директории сўзга чиқиб, маънавият дарсига таклиф этилганлар Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Шоҳида Узоқова ҳамда театр ва кино актёри Алишер Отабоевларни мазмунли маърузалари учун меҳнат жамоаси номидан миннатдорчилик билдирирди. Санъатларига янада ривож тилаб, ҳалқнинг юксак ардоқида бўлиб хизмат қилишларини тилади.