Жорий йилнинг 3 апрел куни  “Ўзстандарт” агентлигида “Wakefield Inspection Services Limited” раҳбари жаноб Питер Вэйкфилд билан учрашув ўтказилди.

 Меҳмон билан учрашувда “Ўзстандарт” агентлиги бош директори А.Ў.Каримов жаноб Питер Вэйкфилд “Ўзстандарт” агентлигига қўшилган Ўзбекистон “Сифат” маркази тизими фаолиятини самарали такомиллаштириш бўйича ўтказилаётган давра сухбатига ташриф буюргани учун ўз миннатдорчилигини билдирди.

А.Ў.Каримов пахта толасини сифатини текшириш тизимини янги босқичга олиб чиқиш, соҳага замонавий синов жихозларини олиб кириш, Ўзбекистон Республикасида фаолият юритаётган текстил трикотаж корхоналари талабларига аниқ мос келадиган паҳта сифатини аниқлаш тизимини жорий қилиш бўйича аниқ режалар ҳақида тўхтаб ўтилди. 

Жаноб Питер Вэйкфилд пахта соҳасида мувофиқликни баҳолаш тизимини такомиллаштириш учун ҳозирги замон талабларига мос қўшма лабораториялар очилишига алоҳида эътибор қаратди.

Учрашув дўстона ва ишчанлик руҳида ўтди.