“Ўзстандарт” агентлиги “Республика синов ва сертификатлаштириш маркази” давлат корхонасининг Маҳсулотларни экспорт қилишга кўмаклашиш Бюроси мутахассислари томонидан республикамиздаги тадбиркорлик субъектларига ўз маҳсулотларини экспорт қилишда кўмаклашиш мақсадида табиий асал маҳсулотининг физик-кимёвий кўрсаткичлари бўйича қуйидаги стандартлар асосида қиёсий маълумотлар шакллантирилди:

  • Асал учун “Honey CODEX STAN 12-1981” стандарти (“Кодекс Алиментариус”);
  • Россия Федерациясининг “ГОСТ Р 54644-2011. Табиий асал. Техник шартлар” миллий стандарти;
  • ГОСТ 19792-2001 Табиий асал. Техник шартлар давлатлараро стандарти;
  • Европа иттифоқи Кенгашининг № 74/409/ЕЕС сонли директиваси.

Таҳлил табиий асал маҳсулотининг физик-кимёвий кўрсаткичлари бўйича қиёсий жадвал кўринишида тайёрланган бўлиб, у билан (маълумот рус тилида) сайтимизнинг “Экспорт қилувчига кўмак” бўлимида танишишингиз мумкин.