Ҳар қандай сертификатдаги халқаро тан олинадиган аккредитация белгисининг борлиги у дунёнинг исталган бурчагида нуфузли ташкилотлар томонидан тан олинишини билдиради.

Ўзбекистон Миллий метрология институти томонидан Туркия республикаси Миллий аккредитация идораси (ТУРКАК) қуйидаги йўналишлар бўйича лабораторияларнинг ISO/IEC 17025:2017 “Синов ва қиёслаш лабораторияларининг лаёқатлилигига қўйиладиган умумий талаблар” стандарт меъёрларига мувофиқлигини баҳолаш бўйича халқаро аккредитация ўтказиш учун буюртма берди.

- масса вау билан боғлиқ катталиклар: 1 mg дан 1 kg гача тошлар,

- манометрлар, босим ўзгартиргичлари: 0 дан 7 МРа гача босим датчиклари,

- термометрия ва иссиқлик физикаси: минус 30 °С дан плюс 300 °С гача суюқликка оид шиша термометрлар.

Ҳозирги кунда ТУРКАК порталига, баҳолаш учун, рўйхатига 22 номдаги Ўзбекистон Миллий метрология институтининг ҳужжатлари кирадиган зарур маълумотлар киритилди. ТУРКАК томонидан, бир ой муддатда меъёрий ҳужжатларни экспертиза қилиш жараёни бошланди.

Шуни алоҳида таъкидлаш керакки, Ўзбекистон Миллий метрология институти мутахассислари айни кунларда хорижий мамлакатларнинг ташкилотлари ҳали ўтмаган ёки энди ўта бошлаган ISO/IEC 17025:2017 “Синов ва қиёслаш лабораторияларининг лаёқатлилигига қўйиладиган умумий талаблар” халқаро стандарт талабларига мувофиқ менежмент тизимининг такомиллаштириш билан шуғулланмоқдалар.

Ўзбекистон Миллий метрология институтининг бундай ташаббуслари келгусида ижобий натижаларни бериб, халқаро даражада ташкилот нуфузини янада оширишга кўмак беради.