“Ўзстандарт” агентлиги раҳбарияти томонидан тасдиқланган режа-дастурига асосан Навоий вилоятида сайёр қабул ташкил этилди. Учрашув давомида вилоятнинг Навоий шаҳри ва Нурота, Кармана туманларида фаолият кўрсатаётган тадбиркорлар ва ишлаб чиқариш корхоналари фаолияти билан яқиндан танишилди.

Жумладан, Нурота туманидаги гранит ишлаб чиқараётган “Зафар гранит”, Кармана туманидаги “Муҳаббат Боғи”, бодринг етиштиришга ихтисослашган иссиқхона, Навоий эркин иқтисодий ҳудудида жойлашган кабел ишлаб чиқарувчи “Hayat Power Cable Systems” ва “Navoi Cable cоnnеctor” қўшма корхоналарининг фаолияти билан танишиш жараёнида стандартлаштириш, метрология ва сертификатлаштиришдаги муаммо ва уларнинг ечими хусусида сўз юритилди.

Шунингдек, “Навоийазот”АЖ негизида “Аммиак ва карбамид” ишлаб чиқариш заводини қураётган “Mitsubishi Corporation” компанияси раҳбар ва  ходимлари билан учрашув ташкил қилиниб, метрология ва сертификатлаштириш жараёнида дуч келанаётган муаммолар муҳокамага қўйилди ва  ечимлари тўғрисида тушунтиришлар берилди.

Сайёр учрашувда Республика синов ва сертификатлаштириш маркази директори А.Мустафоев, “Ўзстандарт” агентлиги Бош директорининг матбуот котиби А.Расулов ва Навоий синов ва сертификатлаштириш маркази директори А.Жўраев, Навоий стандартлаштириш ва метрлогия бошқармаси бошлиғи У.Камолов ҳамда бошқа масъул ходимлар  иштирок  этдилар.