“Марказий Осиё мамлакатларида инфратузилма сифатини мустаҳкамлаш” лойиҳасини амалга ошириш доирасида “Ўзстандарт” агентлиги ва Германия Федератив Республикасининг  Физика-техник институти  ўртасида учрашув бўлиб ўтди.

Дастлаб Германия Федератив Республикасининг тажрибаси ва илғор халқаро тажрибаси мисолида  метрология нуқтаи назаридан инфратузилма сифати муҳокама қилинди. Республикада фойдаланувчиларининг ўлчаш воситаларини калибрлашга бўйлган эҳтиёжларини аниқлаш муҳимлиги, шунингдек калибрлашни ривожлантириш стратегиясини ишлаб чиқиш зарурлиги алоҳида таъкидланди. Саноат корхоналарининг вакиллари ва калибрлаш хизматларидан потенциал фойдаланувчилари ўртасида тушунтириш ишларини ўтказиш орқали ўлчаш маданиятини яхшилаш масаласи кўриб чиқилди.

Бунда Ўзбекистон Миллий метрология институти ва ҳудудий даражаларда калибрлаш ва ўлчаш сертификатларини ўзаро эътироф этиш тўғрисидаги лойиҳа ва келишувларда иштирок этаётган юқори даражали ваколатга эга идора ҳисобланиши таъкидлаб ўтилди.

Инфратузилма сифати идораларининг концепциясининг, 10 йилдан кейин эришилиши режалаштирилаётган мақсадидан келиб чиқиб, шакллантирилиши мақсадга мувофиқлиги муҳокама қилинди.

Учрашув якунларига кўра қуйидаги масалалар бўйича келишувларга эришилди:

- икки томонлама ҳамкорликни кенгайтириш;

- аккредитация соҳасидаги экспертни жалб қилиш;

- ўлчаш воситаларини калибрлашни жорий қилишда ёрдам кўрсатиш учун устувор соҳаларни биргаликда аниқлаш ва бошқалар.

Кейинги учрашув 2019 йил июн ойига режалаштирилган.