Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 12 декабрдаги “Техник жиҳатдан тартибга солиш, стандартлаштириш, сертификатлаштириш ва метрология тизимларини янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-4059-сон қарори ижроси юзасидан ишлаб чиқилган янги таҳрирдаги "Метрология тўғрисида”ги қонуни лойиҳаси Олий Мажлис Қонунчилик Палатасининг ялпи йиғилишида биринчи ўқишда концептуал жиҳатдан қабул қилинди.

Шу мақсадда Олий Мажлис қонунчилик палатасининг бир гуруҳ депутатлари “Ўзстандарт” агентлиги Ўзбекистон миллий метрология институтида бўлиб, бу ердаги миллий эталонлар базасининг бугунги ҳолати, институт лабораториялари фаолияти билан танишиб,  мазкур қонуннинг қабул қилиниши ишлаб чиқариш жараёнларида тадбиқ этилиши юзасидан ўзларининг таклиф ва мулоҳазалар билдирдилар.

 

Шунингдек, депутатлар ва соҳа мутахассислари томонидан қонун лойиҳасининг айрим нормалари, жумладан, янги иш ўринлари яратишга, сифат инфратузилмасини халқаро тамойиллар асосида ривожлантиришга, кўрсатилаётган метрологик хизматлар сифатини оширишга ва жараёнлар шаффофлигини таъминлашга қаратилган меъёрларини такомиллаштиришга қаратилган бир қатор таклифлар берилди.

 

Муҳокама якунида ишчи гуруҳи томонидан ушбу таклиф ва мулоҳазаларни умумлаштириб, қонун лойиҳасида акс эттиришга келишиб олинди.