Истеъмолчиларнинг озиқ-овқат маҳсулоти тўғрисида ишончли маълумотга бўлган ҳуқуқлари амалга оширилишини таъминлаш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 12 июлдаги 490-сон қарори билан “Озиқ-овқат маҳсулотини тамғалаш юзасидан унинг хавфсизлиги тўғрисида”ги умумий техник регламенти тасдиқланган бўлиб, унда озиқ-овқат маҳсулоти давлат тилидаги ёзувлар тарзида тамғаланиши  белгилаб қўйилган.

Республика синов ва сертификатлаштириш маркази томонидан сертификатлаштириш жараёнида импортёр “New Optimal” масъулияти чекланган жамияти томонидан юртимизга олиб келинган “RED BULL” савдо маркасидаги энергетик ичимлиги (ишлаб чиқарувчи “RAUCH FRUCHTSAFTE GMBH & CO. OG”, Австрия) юқорида келтирилган умумий техник регламентнинг ёрлиқланиш қисми талабларига жавоб бермаслиги аниқланди. Хусусан ичимлик ёрлиқдаги маълумотлар давлат тилида мавжуд бўлмаганлиги сабабли  маҳсулотга мувофиқлик сертификати расмийлаштириш рад этилди.