Жаҳон бозорига қишлоқ хўжалиги, текстиль, қурилиш  ва бошқа турдаги маҳаллий маҳсулотларни экспорт қилиш куннинг долзарб мавзусига айланиб бормоқда. 
Ушбу турдаги маҳсулотлар экспортида халқаро даражада тан олинган хорижий мувофиқликни баҳолаш идоралари алоҳида ўрин тутади. Маҳаллий ишлаб чиқарувчи корхоналарга мувофиқликни баҳолаш соҳасида қулайлик яратиш мақсадида, ”Ўзстандарт” агентлиги Халқаро ҳамкорлик бошқармаси ташаббуси билан “Control Union Certifications” ҳалқаро мувофиқликни баҳолаш идораси  вакиллари жаноб Уди Габай,  Арне Жансенн, Надер Салаҳитдинов, ва Фарход Тўйчиев билан видеоконференция ўтказилди. 


Тадбирда  маҳсулотларни жаҳон бозорларига экспорт қилишда “Control Union Certifications” халқаро идораси томонидан кўрсатиладиган  мувофиқликни баҳолаш ишлари, хорижий давлатларнинг импорт маҳсулотларга қўйган талаблари, СЕ маркировкаси, Global Gap ва Organic сертификатлари,  ҳамкорликда сертификатлаштириш идораси ва синов лабораториялари ишларини ташкил этиш, уларни халқаро даражага олиб чиқишда  “Control Union Certifications”  идораси экспертларни жалб этиш,   “Peterson ва  Control Union” консалтинг компанияси орқали маҳаллий аудиторларни тайёрлаш бўйича  фикр алмашилди.