Болалар аравачаларининг халқаро бозори тобора ўсиб бормоқда ва бу хавфсизлик ва сифат билан боғлиқ муаммоларни келтириб чиқармоқда.
Кўпгина мамлакатлар ва минтақаларда ушбу муаммони ҳал қилиш қоидалари мавжуд бўлсада, улар ҳар бир мамлакатда турлича бўлиши мумкин, бу эса халқаро савдони истеъмолчи учун янада қийинлаштириб боради.
ИСО 31110, Болалар учун ғилдиракли транспорт воситалари. Йиғиладиган аравачалар ва болалар аравачалари. Талаблар ва синов усуллари хавфсиз ва ишлаб чиқарилган маҳсулотларни ишлаб чиқариш бўйича талаблар ва синов усулларига нисбатан халқаро миқёсда келишилган энг яхши амалиётни тақдим этади.
Турли хил миллий ва минтақавий тартиб қоидаларни уйғунлаштириш орқали ушбу стандартдан кенг фойдаланиш маҳсулот нархини пасайтиришда муҳим ўрин тутади.
Техник қўмита стандартлари бошқа турдаги ғилдиракли транспорт воситаларининг ишлаши ва хавфсизлиги талабларига жавоб беради.
Масалан, велосипед ва аравачалардаги болалар ўриндиқлари, аравачалар, болалар ванналари ва болалар ўриндиқлари каби ўтирадиган жойлар ва танани парвариш қилиш воситалари ва бошқа маҳсулотлар.
Янги ИСО 31110 Болалар учун ғилдиракли транспорт воситалари. Йиғиладиган аравачалар ва болалар аравачалари стандарти -Франция Миллий стандартлаштириш ташкилоти  (AFNOR) раҳбарлигидаги ИСО/ТК 310 техник қўмитаcи томонидан ишлаб чиқилди.
Мазкур мақола Халқаро стандартлаштириш ташкилотининг маълумотларига асосланган. Қўшимча маълумот олиш учун «Ўзстандарт» агентлиги Халқаро ҳамкорлик бошқармасига ёки қуйидаги ҳаволага мурожаат қилишингизмумкин https://www.iso.org/ru/news/ref2606.html
 
«Ўзстандарт» агентлиги
Халқаро ҳамкорлик бошқармаси