Европа бозорларига кириб бориш ва ушбу бозорларда рақобат муҳитида ўз ўрнини мустаҳкамлаш учун экспорт қилувчи корхоналар томонидан ишлаб чиқарилган маҳсулотларда СE маркировкасини қўллашга алоҳида эътибор қаратилмоқда.
“Quality Device” МЧЖда маиший техника маҳсулотлари ишлаб чиқаришда халқаро стандарт жорий қилинди. Натижада корхонада Европа Иттифоқининг TE SIA TUV NORD Baltik идорасидан тегишли сертификат олиниб, СE маркировкасини қўллашга эришилди. 2020 йилда корхона томонидан СE маркировкасини қўллаш орқали бир юз эллик тўққиз минг долларлик маҳсулот хорижга экспорт қилинди.
«Quality Electronics» МЧЖ корхонасида юз ниқобларини халқаро ISO13485 стандарти талабларига мослаштириш ишлари олиб борилди ва халқаро стандарт жорий қилинди. Натижада корхонада Туркиянинг NVA QUALITY CERTIFICATION идорасидан тегишли сертификат олиниб, СE маркировкасини қўллашга эришилди. 2020 йилда корхона СE маркировкасини қўллаш орқали бир юз ўттиз саккиз минг долларлик маҳсулот хорижга экспорт қилинди.
СE маркировкаси маҳаллий корхоналар томонидан ишлаб чиқарилган маҳсулотларни Европа давлатларига тўсиқларсиз экспорт қилинишида муҳим аҳамият касб этади.
СE маркировкаси бўйича қўшимча маълумот олиш учун «Ўзстандарт» агентлиги Халқаро ҳамкорлик бошқармаси (+998 71 20200 11, ички 1027) ёки Экспортга кўмаклашиш бюроси (+998 71 20200 11, ички 1171) мурожаат қилиниши мумкин.
 
«Ўзстандарт» агентлиги
Халқаро муносабатлар бошқармаси
Экспортга кўмаклашиш бюроси