Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги билан ҳамкорликда  мамлакатимиздаги мавжуд  техник жиҳатдан тартибга солиш, мувофиқликни баҳолаш, маҳсулотлар ва хизматларни сертификатлаштиришга оид қонунларни халқаро  меъёрий ҳужжатлар билан такомиллаштириш юзасидан Халқаро Савдо Маркази экспертлари билан видоеконференция шаклида учрашув бўлиб ўтди.

 

Тадбирда ушбу қонунларни  Жаҳон Савдо Ташкилотининг “Савдодаги техник тўсиқлар тўғрисидаги” битими талаблари билан уйғунлашуви
ва такомиллашуви бўйича фикр алмашилди.

Унга кўра 9-10 март кунлари  савдодаги техник тўсиқлар, санитар ва фитосанитар чоралар Битимларни талқин қилиниши ҳамда миллий қонунчиликни  битимларига уйғунлаштириш бўйича Халқаро Савдо Маркази экспертлари томонидан  трейнинг-семинар ўтказишга келишиб олинди.

 “Ўзстандарт” агентлиги
Халқаро муносабатлар бошқармаси