Ўзбекистон Республикаси ва Беларус Республикаси ўртасида икки томонлама ҳамкорлик бўйича Ҳукуматлараро комиссиясининг навбатдаги йиғилиши доирасида Беларус Республикасининг Давлат стандартлаштириш қўмитаси раиси Татариский Валентин Болеславович бошчилигидаги делегация «Ўзстандарт» агентлигига ташриф буюрди.

Делегация вакиллари Агентликда техник жиҳатдан тартибга солиш, метрология, стандартлаштириш, мувофиқликни баҳолаш

ва кадрлар тайёрлаш соҳасида амалга оширилаётган ислоҳотлар жараёни, замонавий синов лабораториялар билан танишиб, бу йўналишлар изчил ривожланиб бораётганини таъкидлади.

Ўзаро ишонч ва англашув асосидаги давлатлараро амалий мулоқот мустаҳкамланиб бораётгани мамлакатларимизни барқарор ривожлантириш ва халқларимиз фаровонлигини ошириш йўлида саъй-ҳаракатларни бирлаштириш имконини бераётгани қайд этилди.

Шу билан бирга икки мамлакат ўртасида экспорт-импорт қилинадиган маҳсулотларни синовларини ўтказиш амалиётини кенгайтириш, аккредитация, расмийлаштириладиган синов баённомалари, мувофиқлик сертификатларини тан олиш долзарб масалалари муҳокама қилинди.

Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлиги мамлакатларининг «Маҳсулотлар ва хизматлар сифати соҳасидаги хизматлар учун» мукофоти танловларида иштирок этиши ва бу соҳада Белоруссия тажрибаси юзасидан фикр алмашилди.

Делегация вакиллари томонидан соҳа йўналишларида амалга оширилаётган ишлар юзасидан презентация тақдимоти ўтказилди.

Учрашув якунига кўра, томонлар ҳамкорлик борасида бир қатор келишувларни қабул қилишди.

«Ўзстандарт» агентлиги

Халқаро ҳамкорлик бошқармаси