Вазирлар Маҳкамаси қарорига мувофиқ, маҳсулотларни сертификатлаштириш ишларини амалга оширишга манфаатдор тарафга қулайлик мақсадида "Аккредитация маркази" ДУК расмий веб-сайтида махсус интерактив хизмат ишга туширилди.

Ушбу тизим орқали маҳсулотларни ТИФ ТН кодлари кесимида сертификатлаштириш органи мавжуд эмаслиги тўғрисида автоматик тарзда расмий хулоса олиш имконияти яратилди.

Хизмат www.аккред.uz сайтининг «Маълумотлар» бўлимида келтирилган бўлиб маҳсулотнинг ТИФ ТН кодини киритиш орқали, айнан ушбу маҳсулот турига сертификатлаштириш органи мавжуд бўлса, сертификатлаштириш органлари тўғрисида маълумот, сертификатлаштириш органи мавжуд бўлмаган ҳолатда эса ТИФ ТН код бўйича сертификатлаштириш органи мавжуд эмаслиги тўғрисида автоматик тарзда расмий хулоса тақдим этилади. Шаклланган хулоса махсус QR-код билан рақамланган бўлиб, уни ҳужжат кўринишда юклаб олиш мумкин.

Хулосадан божхона расмийлаштируви даврида қўлланилиши мумкин.