Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги кўмагида Европа Иттифоқи (ЕИ) томонидан молиялаштириладиган, халқаро савдо маркази (ITC) томонидан амалга ошириладиган "Ўзбекистоннинг ЖСТга аъзо бўлишига кўмаклашиш" лойиҳаси доирасида мувофиқликни баҳолаш ходимлари учун ISO/IEC 17065 “Мувофиқликни баҳолаш. Маҳсулотлар, жараёнлар ва хизматларни сертификатлаштириш органларига қўйиладиган талаблар” стандарти бўйича ўқув семинари ташкил этилди.

50дан ортиқ давлат ва хусусий секторда фаолият кўрсатаётган мувофиқликни бахолаш ходимлари иштироқ этган ўқув семинарда Халқаро эксперт Алекс Езрахович томонидан қуйидаги йўналишлар бўйича билим ва кўникмалар берилди:

- ISO/IEC 17065 стандарти умумий талаблари;

- жаҳон иқтисодиёти учун сертификатлаштиришнинг аҳамияти;

- CASCO воситалари;

- ресурсларга бўлган талаблар;

- бошқарув тизимига қўйиладиган талаблар;

- маҳсулотни сертификатлаштириш органлари фаолиятининг тамойиллари.

Шу билан бирга мувофиқликни баҳолаш органларини аккредитация қилиш соҳасидаги муносабатларни ҳалқаро стандартлардан келиб чиққан ҳолда такомиллаштириш масалалари ва бу сохада халқаро тажриба бўйича фикр алмашилди. Ўқув семинари давоми иштирокчилар томонидан билдирилган мавжуд муаммо ва таклифлар ўрганилди, Халқаро эксперт Алекс Езрахович томонидан барча саволларига батафсил жавоб берилди.

Ўзбекистон Техник жихатдан тартибга солиш агентлиги
Халқаро хамкорлик бошқармаси