Micro solutions LLP (Қозоғистон) ҳамкорлигида Lumiere меҳмонхонасида гибрид шаклда давлат ва хусусий сектордаги мувофиқликни баҳолаш идоралари ходимлари учун "Лаборатория ишини оптималлаштириш учун замонавий клиник ва илмий технологиялар" " мавзусида илмий-амалий семинар ташкил этилди.

Тадбирда TOO Micro Solutions бош директори Рашит Галлямов, АҚШ, Германия, Хитой, Жанубий Корея, Россия, Дания ва Козогистонлик халкаро экспертлар online/offline шаклда иштирок этиб, тадбир мавзусини кенг ёритиб бердилар.

Мазкур соҳалардаги европа ва халқаро тажрибаси бўйича фикр алмашилдиИштирокчилар томонидан билдирилган мавжуд муаммо ва таклифлар ўрганилиб, халқаро экспертлар билан мувофиқликни баҳолаш ва лаборатория соҳаларида илмий-амалий ҳамкорликни кенгайтиришга келишиб олинди.


Халқаро ҳамкорлик бошқармаси