Бугун пойтахтидаги «Wйндҳам Ташкент» меҳмонхонасида Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлиги (МДҲ)нинг стандартлаштириш, метрология ва сертификатлаштириш бўйича давлатлараро Кенгашининг (МГС) 61-сон 30 йиллик юбилей йиғилиши ўз фаолиятини бошлади.
Кенгаш таркибига Арманистон, Беларус, Грузия, Молдова, Озарбайжон, Россия, Тожикистон, Туркманистон, Украина, Ўзбекистон Қозоғистон, Қирғизистон ва давлатларининг стандартлаштириш, метрология, сертификатлаштириш ва аккредитация бўйича миллий органлари киради.
Ўзбекистонда ўтаётган ушбу тадбирда Кенгаш таркибига аъзо миллий органлар раҳбарлари ва экспертлари, МДҲ Ижроия қўмитаси, Стандартлари Бюроси вакиллари томонидан стандартлаштириш, метрология, сертификатлаштириш ва аккредитация соҳаларида фаолиятни такомиллаштиришга қаратилган масалалар муҳокама этилади.
Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлигининг
стандартлаштириш, метрология ва сертификатлаштириш бўйича давлатлараро Кенгаши (МГС) 1992 йилда МДҲ давлатлари Ҳукумат раҳбарлари томонидан имзоланган «Стандартлаштириш, метрология ва сертификатлаштириш соҳасида келишилган сиёсатни амалга ошириш тўғрисида»ги Битим асосида ташкил этилган.
МДҲ Ижроия қўмитаси билан ҳамкорлик қилган ҳолда, Кенгаш техник регламентларни уйғунлаштириш, стандартлаштириш, метрология ва мувофиқликни баҳолаш бўйича келишилган сиёсатни амалга ошириш бўйича иш олиб боради.