Агентлик тизимидаги Ўзбекистон аккредитация маркази Лабораториялар аккредитацияси бўйича халқаро ҳамкорлик – ILACнинг тўла ҳуқуқли аъзоси сафига қабул қилинди.

Шунингдек, ISO/IEC 17011:2017 стандарти талаблари ҳамда ILAC тартиб – таомилларига мувофиқ Oʼ ZAKK, ISO/IEC 17025 синов ISO/IEC 17025 калибрлаш соҳаларида Аккредитация натижаларини ўзаро тан олиш тўғрисидаги кўп томонлама Битимига қўшилди.

OʼZAKK Лабораториялар аккредитацияси бўйича халқаро ҳамкорлик ILAC билан ўзаро алоқалар Ўзбекистон миллий аккредитация тизимини ривожлантиришнинг устувор йўналишларидан бири сифатида белгиланган. ILACга аъзо бўлиш аккредитация тизимининг халқаро стандартлар асосида ишлашининг кафолатидир.

OʼZAKKнинг ILAC MRA имзоловчиси мақомига эришиши соҳа ривожи учун катта имкониятларни очиб беради. Шу билан биргаликда синов натижаларининг тан олинишига ва халқаро савдони қўллаб-қувватлашга асос яратади.