Мамлакатимизнинг Токиодаги элчихонаси, Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги ҳамкорлигида Япониянинг “Noritsuisu Co. Ltd” компанияси президенти Аоки Шого  билан учрашув бўлиб ўтди.

Учрашувда 2023 йил январ ойида Ўзбекистон Техник жиҳатдан тартибга солиш агентлиги ва унинг тизим ташкилотлари мутахассисларининг “Noritsuisu Co. Ltd” корхонасида малака оширганлиги ижобий қайд этилди.

Мебел ва мебел маҳсулотлари бутловчи қисмларини синовдан ўтказиш, маҳсулот сифати ва стандартлаштириш, грант ва техник кўмакларни жалб этиш, соҳа йўналишида ходимлар малакасини ошириб бориш юзасидан фикр алмашилди.

Учрашув натижасига кўра, соҳа йўналишига оид масалаларда тажриба алмашиш ва ўзаро  фикр-мулоҳазалар алмашишга келишилди.

Ўзбекистон Техник жихатдан тартибга солиш агентлиги
Халқаро хамкорлик бошқармаси