“Ўзстандарт” агентлиги тизимида  Президентимизнинг 2018 йил 5 мартдаги  "Жисмоний тарбия ва спорт соҳасида давлат бошқаруви тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги Фармони ижросини таъминлаш мақсадида жорий йилнинг 16 август куни стол тенниси, шахмат ва шашка мусобақалари  бўйича Агентликнинг тизим ташкилотлари ходимлари ўртасида ярим финал ва финал мусобалари бўлиб ўтди.

Мусобақа натижаларига кўра стол тенниси бўйича 1-ўринни С.Маткаримов (“Ўзстандарт” агентлиги) , 2-ўрин И.Қосимов (Андижон ССМ), 3-ўрин Н.Халидов (Бухоро ССМ), аёллар ўртасида стол тенниси бўйича 1-ўрин З.Мухамеджанова (УзММИ), Ш.Саитмуратова (АхММ), М.Аҳмедова (СМСИТИ). Шахмат бўйича 1-ўрин Ҳ.Ҳакимов (СМСИТИ), 2-ўрин А.Фозилов  (Навои ССМ), 3-ўрин А.Абдуллаев (Олмалиқ ССМ), шашка бўйича 1-ўрин С.Каланов (Сирдарё ССМ), 2-ўрин А.Бўрибеков (Навои ССМ), 3-ўрин Т.Шорустамов (“Ўзстандарт” агентлиги)  нуфузли ўринларни эгалладилар.

 “Ўзстандарт” агентлиги тизим ташкилотлари томонидан  мусобақа ғолибларига қимматбаҳо совғалар топширилди.