Пандемия даврида COVID-19 инфекциясини аниқлашда фаолият кўрсатаётган тиббиёт лабораторияларидаги тест таҳлилини ўтказишда фойдаланиладиган ўлчаш воситалари, жумладан, пипетка дозаторлари (кичик сиғимдаги суюқлик ўлчагичлари), қуритиш шкафлари ва термостатларнинг тўғри ишлашини таъминлаш аҳоли ўртасида Коронавирус инфекцияси тарқалишини олдини олишда ҳамда касалланган беморларни ўз вақтида аниқлашда муҳим ўрин тутади.