Бугун “Ўзстандарт” агентлиги томонидан Оммавий ахборот воситалари ходимлари учун Республикамизда озиқ-овқат маҳсулотларининг сифати ва хавфсизлигини таъминлаш борасидаги ишлари хусусида навбатдаги мутбуот нажумани ташкил этилди.
Матбуот анжумани аввалида агентликнинг Матбуот хизмати раҳбари А. Расулов, журналистлар учун ташкил этилган учрашувнинг мазмуни ва белгиланган мавзуга оид ўз мулоҳазаларини билдирди.
Шундан сўнг “Ўзстандарт” агентлиги Бош директори ўринбосари Ж. Мирсаидов матбуот анжуманида ҳозир бўлган журналистлар учун тайёрланган кўргазмали маълумотлар орқали таҳлилий маълумотларни берди.