Ушбу тадбир доирасида журналистлар Чирчиқ синов ва сертификатлаштириш маркази фаолияти ҳамда унинг ҳудуддаги ишлаб чиқариш корхоналари билан ҳамкорлиги тўғрисида атрофлича маълумотга эга бўлдилар.

Медиатур қатнашчилари “Ўзбеккимёмаш”, “Чирчиқ трансформатор заводи”, ҳамда “Эзгулик сари агро” иссиқхоналарида бўлиб, ишлаб чиқиш жараёнлари билан яқиндан танишдилар.

Шунингдек, журналистлар Марказнинг “Чирчиқ сифат” аккредитланган синов лабораториясида маҳсулотлар синови жараёнини кузатдилар. У ерда умумий физика-кимё ва хавфсизлик хоналарида ходимларнинг ишлаш жараёнига гувоҳ бўлдилар. Шу ернинг ўзида ОАВ вакилларини қизиқтирган саволларига Синов лабораторияси бўлим бошлиғи Н.Файзиева жавоб берди.

2018 йил 15 февралдаги “Тиббиётда қўлланиладиган лаборатория ва диагностика ускуналарининг метрологик назоратини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида” ги 112-сонли  Вазирлар Маҳкамасининг Қарори ижросини таъминланиши бўйича марказ томонидан ҳудуддаги тиббиёт бирлашмаларининг ўзида тиббиёт ускуналари метрологик текширувидан ўтказилиши йўлга қўйилди.

ОАВ ходимлари марказ билан ҳамкорликда ишлаётган “Ventra” клиникасида бўлиб, тиббиёт ускуналарини кўрикдан ўтказиш имкониятларини кўздан кечирдилар.

Медиатур якунида, Чирчиқ синов ва сертификатлаштириш марказида ходимлар ва журналистлар иштирокида давра суҳбати бўлиб ўтди. Унда марказ директори Д.Атабеков марказнинг 2018 ва 2019 йиллардаги фаолияти тўғрисида батафсил маълумот берди.