COVID-19 пандемияси бугун нафақат ишлаб чиқариш сохасига балки туризм сохасига хам катта таъсир кўрсатди. Ушбу салбий таъсирларни олдини олиш, туризмни қайта тиклаш мақсадида  Халқаро стандартлаштириш ташкилоти (ISO)нинг тўлақонли аъзоси бўлган Испаниянинг Cтандартлаштириш  Уюшмаси (UNE) томонидан  миллий қўлланмани ишлаб чиқилди.

Испания туризм сифат институти (ICTE) билан ҳамкорликда, Испания Стандартлаштириш Уюшмаси  COVID-19 бўйича тавсиялар ва кўрсатмаларини
ўз ичига олган бир қатор миллий спецификацияларни нашр этди.

Миллионлаб испанияликлар ва чет эллик сайёхлар учун чекловлар олиб ташланганлиги сабабли, туристлар яна жаҳон миқёсидаги пляжлар
ва Испаниянинг тарихий шаҳарлари томон йўл олишмоқда. UNE 0066 деб номланувчи янги қўлланма туризм соҳасида ишлайдиганларга короновирусни назорат қилишда ёрдам берадиган кўрсатмалар ва хавфсизлик чораларини
ўз ичига олади. Ушбу қўлланма бир қатор тармоқлар ва операторларга, шу жумладан сайёхлик агентликлари, туристик идоралар, ресторанлар, меҳмонхоналар ва ижарага бериладиган уйлар, жамоат транспорти, вино заводлари, музейлар va маданий мерос объектларига тааллуқлидур.

Мавжуд эҳтиёжни инобатга олган ҳолда, лойиҳа Испания  Туризм вазирлигидан тўлиқ қўллаб-қувватланди ва  қисқа даврда ишлаб чиқилди.

Маълумотлар билан ISO  ва  UNE  ташкилотларининг қуйидаги ҳаволаларида  тўлиқ танишингиз мумкин:

 

https://www.iso.org/ru/news/ref2523.html

 

https://www.en.une.org/la-asociacion/sala-de-informacion-une/noticias/directrices-para-un-turismo-seguro

 

 

                                                                                            “Ўзстандарт” агентлиги
                                                                                      Халқаро муносабатлар бошқармаси