Сўнги йилларда Ҳиндистон ва Ўзбекистон  Республикалари ўртасидаги ўзаро манфаатли ҳамкорлик изчил ривожланаётганини алоҳида таъкидлаш жоиз.

Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги, Ўзбекистон   Республикасининг Ҳиндистондаги элчихонаси, Ҳиндистон Республикасининг Тошкент шаҳридаги элчихонаси ҳамкорлигида Ҳиндистон Стандартлар Бюроси (BIS) билан стандартлаштириш
ва мувофиқликни баҳолаш соҳаларида икки томонлама ҳамкорлик алоқалари ривожлантирилиб келинмоқда.  

Шунингдек, Ҳиндистон Техник ва  Иқтисодий Ҳамкорлиги (ITEC) грант дастури асосида стандартлаштириш, менежмент тизимлари соҳалар йўналишида ходимлар малакаси оширилиб, илм-фанга алоҳида эътибор қаратилмоқда.

Оммавий ахборот воситалари хабар берганидек, жорий йилнинг 11 декабрь куни Ўзбекистон ва Ҳиндистон давлатлари раҳбарларининг онлайн саммити бўлиб ўтди. Учрашув доирасида иқтисодиёт, инновациялар, молиявий-техник кўмак, божхона иши, кадрлар тайёрлаш ва қўшма илмий тадқиқотлар ўтказишга доир қатор икки томонлама ҳужжатлар имзоланди.

Шу билан бирга, ўтказилган саммит доирасида Ҳиндистон Стандартлар Бюроси (BIS) ва “Ўзстандарт” агентлиги ўртасида ҳам Ҳамкорлик тўғрисидаги Битим имзоланди.

Имзоланган Ҳамкорлик тўғрисидаги Битим стандартлаштириш, мувофиқликни баҳолаш, синов натижалари ва мувофиқлик сертификатларини ўзаро эътироф этиш бўйича ҳамкорликни ривожлантириш, малака алмашиш учун тренинглар
ва семинарлар  ташкил этишга хуқуқий асос яратади.

“Ўзстандарт” агентлиги
Халқаро муносабатлар бошқармаси