«ЎЗСТАНДАРТ» агентлиги

Ўзбекистон стандартлаштириш, метрология
ва сертификатлаштириш агентлиги

ФУҚАРОЛАРНИНГ  МУРОЖАТЛАРИ

Fuqarolarning murojaati


Пресс-релиз



Пресс-релиз: Жорий йилнинг 27 декабрь куни “Ўзстандарт” агентлигида сифат менежмент тизимларига халқаро даражада тан олинадиган мувофиқлик сертификатларини расмийлаштириш ваколатига эга сертификатлаштириш идоралари раҳбарлари билан йиғилиш ўтказилди.

Йиғилишда, 2017 йилда маҳсулот экспорт қилувчи корхоналарда халқаро даражада сифат менежмент тизимларини жорий этиш ва сертификатлаштириш холати, шунингдек, сертификатлаштириш идоралари томонидан халқаро даражада сертификатлаштириш бўйича олиб борилаётган ишлар муҳокама қилинди.

  • 29.12.2016
  •  Ko'rishlar: 
  •  255
Пресс-релиз: Оммавий ахборот воситалари диққатига

“Ўзстандарт” агентлиги Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг  2016 йил  28 июлдаги 07-31-13-сонли топшириғини бажариш мақсадида, жорий йилнинг 16 декабр соат 11.00да Ўзбекистон Миллий Матбуот марказида журналистлар учун мутбуот анжумани ташкил этилади.

  • 15.12.2016
  •  Ko'rishlar: 
  •  313
Пресс-релиз: Евро-Осиё давлат метрологик муассасалари ҳамкорлиги ташкилоти (КООМЕТ) ишчи гуруҳининг навбатдаги йиғилиши

2016 йилнинг 27-29 сентябрь кунлари Тошкентдаги “CITY PALACE HOTEL” меҳмонҳонасида Евро-Осиё давлат метрологик муассасалари ҳамкорлиги ташкилоти (КООМЕТ)нинг “Қонунлаштирувчи метрология” Техник қўмитасининг 17-мажлиси шунингдек “КООМЕТга аъзо давлатларда қонунлаштирувчи метрологиянинг ҳолати” номли семинари бўлиб ўтади.

  • 26.09.2016
  •  Ko'rishlar: 
  •  655
Пресс-релиз: Самарқанд вилоятидаги тадбиркорлик суб`ектлари диққатига!

Жорий йилнинг 16 август куни Самарқанд вилоятининг Булунғур, Жомбой, Самарқанд, Каттақўрғон, Оқдарё ва 17 август куни Тайлоқ ҳамда Ургут туманларида қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини экспортга чиқариш масалаларига бағишланган семинар ўтказиш белгиланган.

  • 12.08.2016
  •  Ko'rishlar: 
  •  856
Пресс-релиз: Халқаро мева - сабзавот ярмаркаси

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2016 йил 1 июндаги “Халқаро мева-сабзавот ярмаркасини ташкил этиш ва уни ҳар йили ўтказиб туриш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-2539-сонли қарорига ҳамда Ўзбекистон Республикаси Бош вазири ўринбосари томонидан ўтказилган йиғилиш баёнига асосан, жорий йилнинг 12-16 июл кунлари “Ўзекспомарказ”да Халқаро мева-сабзавот ярмаркасининг ўтказилиши режалаштирилган.

 

  • 08.07.2016
  •  Ko'rishlar: 
  •  1181
Пресс-релиз: Жисмоний ва юридик шахслар диққатига

     “Ўзстандарт” агентлиги раҳбарияти томонидан тасдиқланган режага асосан  16  июн  куни  соат  11.00да Фарғона вилоятининг Қўқон шаҳрида  тадбиркорлар  ва кичик бизнес  вакиллари  иштирокида  навбатдаги  сайёр қабул  ташкил этилади. 

  • 13.06.2016
  •  Ko'rishlar: 
  •  820
Пресс-релиз: Тадбиркорлик субектлари диққатига

Жорий йилнинг 10 июн  куни  соат 10.00 да “Ўзстандарт” агентлигининг катта мажлислар залида,  аҳолини хавфсиз озиқ-овқат маҳсулотлари  билан таъминлашнинг долзарб  масалаларига  бағишланган  семинар  ташкил  этилади.

  • 06.06.2016
  •  Ko'rishlar: 
  •  727
Пресс-релиз: Жисмоний ва юридик шахслар диққатига

“Ўзстандарт” агентлиги раҳбарияти томонидан тасдиқланган режага кўра навбатдаги сайёр қабул  жорий йилнинг 7 июн куни соат 11.00да Сирарё вилоятининг Баёвут тумани ҳокимлиги биносида  тадбиркорлар ва кичик бизнес вакиллари иштирокида  ташкил этилади.

 

  • 30.05.2016
  •  Ko'rishlar: 
  •  635
Пресс-релиз: Вазирлик, идоралар, ишлаб чиқариш корхоналари ва тадбиркорлик субъектларига

2016 йил 31 май соат 10-00 да “Ўзстандарт” агентлигида “Маиший электрприборларини энергия самарадорлигини аниқлаш ва тамғалашнинг долзарб масалалари” мавзусида семинар бўлиб ўтади.

  • 24.05.2016
  •  Ko'rishlar: 
  •  816
Пресс-релиз: 20 май соат 15.00 да Миллий матбуот марказида “Ўзстандарт” агентлигининг ташаббуси билан журналистлар учун матбуот анжумани ташкил этилади

“2016 йил 1-ярим йиллиги учун “Мамлакатимиз ҳаётидаги муҳим аҳамиятга молик масалалар бўйича ўтказиладиган матбуот анжуманларининг ягона режаси”га асосан  шу йилнинг 20 май соат 15.00 да Миллий матбуот марказида “Ўзстандарт” агентлигининг ташаббуси билан журналистлар учун матбуот анжумани ташкил этилади.   

  • 16.05.2016
  •  Ko'rishlar: 
  •  612