«ЎЗСТАНДАРТ» агентлиги

Ўзбекистон стандартлаштириш, метрология
ва сертификатлаштириш агентлиги

ФУҚАРОЛАРНИНГ  МУРОЖАТЛАРИ

Fuqarolarning murojaati



Маҳсулотларни каталоглаштириш Давлат тизими Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1994 йил 24 августдаги 433 – сонли «Ўзбекистон Республикасининг халқаро амалиётда қабул қилинган ҳисобга олиш ва статистика тизимига ўтишини Давлат дастури» Қарорини 4 – бандига мувофиқ ташкил қилинган.

Қуйидагилар маҳсулотларни каталоглаштириш Давлат тизимининг асос бўлувчи стандартлари ҳисобланади:

  • O’zDSt 1064:2005 «Маҳсулотларнинг каталог варагъи. Формаси, тўлдириш, тақдим этиш ва рўйхатга олиш қоидалари»;
  • O’zDSt 6.10.00:2008 «Ўзбекистон маҳсулотларни каталоглаштириш Давлат тизими. Асосий қоидалар».

O’zDSt 1064:2005 давлат стандартининг талабларига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси ҳудудида жойлашган барча хўжалик юритувчи субъектлар томонидан, бегона истеъмолчиларга сотиладиган, ишлаб чиқарилаётган маҳсулотнинг ҳар бир турига маҳсулотнинг каталог варагъи (КЛП) расмийлаштирилади. Маҳсулотнинг каталог варақларини рўйхатга олишни «Ўзстандарт» агентлигининг стандартлаштириш ва метрология бўйича ҳудудий вилоят бошқармалари билан биргаликда «Ахборот-маълумот маркази» ДК «Маҳсулотларни каталоглаштириш» бўлими амалга оширади.

Каталог варагъининг асосий реквизитлари қуйидагилар: маҳсулот ишлаб чиқарувчисининг юридик манзили, ишлаб чиқарилаётган маҳсулотга меъёрий ҳужжатнинг белгиси, маҳсулот каталог варагъи ва меъёрий ҳужжатнинг амал қилиш муддати, маҳсулотнинг асосий тавсифлари ва вазифаси.
2019 йил 1 январ ҳолатига маҳсулот каталог варақлари электрон маълумотлар базасида, Ўзбекистон Республикасида ишлаб чиқарилаётган,
16530 маҳсулот каталог варақлари рўйхатга олинган (маҳсулот каталог варақлари маълумотлар базасидан кўчирма юклаб олинг: биринчи қисм - pdf, 1.2 MBиккинчи қисм - pdf, 1.4 MB). 

Хозирги вақтда «Ўзстандарт» агентлиги «Ахборот-маълумот маркази» ДК томонидан олтита йўналиш бўйича (электротехника, машинасозлик, металлургия, кимё, нефт-газ ва қурилиш, озиқ – овқат маҳсулотлари) саноат ишлаб чиқарувчилари ва маҳсулотларининг каталоглари нашр қилинган. Маҳсулотлар ва ишлаб чиқарувчилар каталоглари маҳсулот ишлаб чиқарувчиларининг юридик манзиллари, ишлаб чиқарилаётган маҳсулотга меъёрий ҳужжатнинг белгиси, маҳсулотнинг асосий тавсифлари тўгърисидаги ахборотни ўз ичига олади.

Ўзбекистон Республикасида ишлаб чиқарилаётган маҳсулотлар каталогларини «Ўзстандарт» агентлиги «Ахборот-маълумот маркази» ДК да юклаб олиш мумкин.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг «2015-2019 йилларда иқтисодиёт тармоқлари ва ижтимоий соҳада энергия сигъимини қисқартириш, энергия тежайдиган технологияларни жорий этиш чора-тадбирлари Дастури тўғрисидаги» 2015 йил 5 майдаги ПҚ-2343-сонли Қарорини ижро этиш ва истеъмолчиларни мамлакатнинг ўзида ишлаб чиқарилаётган маҳсулотларнинг энергосамарадорлиги ҳақида маълумот билан таъминлаш мақсадида, каталоглаштириш тизимида энергосамарадорлиги кўрсаткичлари юқорироқ бўлган янги маҳсулот бўйича меъёрий ҳужжатлар, акс эттириладиган энергия манбаларида ишлатиладиган ускуналар, алтернатив энергия манбалари киритиладиган янги «Энергосамарадорлик ва энерготежамкорлик» тематик бўлими тузилди. Ўтказилган инвентаризатсия натижалари бўйича «Энергосамарадорлик ва энерготежамкорлик» бўлимига мамлакатнинг ўзида ишлаб чиқарилган 69 хил маҳсулотлар киритилган.