Ўзбекистон техник жиҳатдан
тартибга солиш агентлиги


ФУҚАРОЛАРНИНГ  МУРОЖАAТЛАРИ

Fuqarolarning murojaati


Янгиликлар



Пресс-релиз: “Ўзбекистон илмий-синов ва сифат назорати маркази” давлат муассасаси томонидан жорий йилнинг дастлабки чорагида амалга оширилган ишлар юзасидан ПРЕСС-РЕЛИЗ

“Ўзбекистон илмий-синов ва сифат назорати маркази”
давлат муассасаси томонидан Янги Ўзбекистоннинг 2022–2026 йилларга мўлжалланган тараққиёт стратегиясини “Инсон қадрини улуғлаш ва фаол маҳалла йили”да амалга оширишга оид Давлат Дастурига мувофиқ қатор чора-тадбирлар амалга оширилди. Республикамиз саноат корхоналарининг фаолиятини ўрганиш ҳамда уларга техник жиҳатдан тартибга солиш соҳалари юзасидан зарур амалий ёрдамлар бериш, инвестиция дастури асосида 2022 йилда ишга туширилиши режалаштирилган лойиҳалар ҳамда экспортёр корхоналарга соҳага доир масалалар бўйича хизмат кўрсатишни такомиллаштириш ҳамда синов лабораториялари натижаларини халқаро даражада тан олинишига эришиш шулар жумласидандир.

  • 18.04.2022
  •  Ko'rishlar: 
  •  15886